Тошкент вилояти Янгийўл туманида III–IV асрга оид топилма аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу экспонат Янгийўл туманида жойлашган хонадонлардан биридаги қадимий қабрдан топилган.
Қабр «Қовунчи» маданиятига оид бўлиб, милодий III–IV асрларга қадар бўлган даврга тегишли. Қабрдан шу даврда яшаган одам суяк қолдиқлари, 1 та скелет ва 9 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар топилган. Эътиборли томони, кўзалардан фақат 1 донаси синиқ ҳолатда бўлиб, қолгани нисбатан яхши сақланган. Шунингдек, қабрдан 1 дона аёллар мунчоғи ҳам қазиб олинган. Айни вақтда топилма Янгийўл шаҳри Усмон Юсупов уй музейида сақланмоқда.
Мавзуга доир: Тошкент вилоятида XVI–XVII асрларга оид мис тангалар топилди
Изоҳ (0)