Франция президенти Эммануэль Макрон 20 январь сешанба куни Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудларида Россияга қўшилиш бўйича режалаштирилган референдумлар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслигини айтди, деб ёзади Reuters.
Франция президенти Эммануэль Макрон бу режаларни «бемаънилик» ва «пародия» деб атади.
«Агар Донбассдаги референдум ғояси унчалик фожиали бўлмаса, бу кулгили бўлар эди», — деди у журналистларга.
Нью-Йоркда нутқ сўзлар экан, Макрон Украина шарқи бўйича референдум ўтказиш борасидаги таклифлар Россия қўшни ҳудудга бостириб кириши ортидан қўшимча провокация эканлигини айтди.
«Менимча, Бу Россия томонидан эълон қилинган пародия. Бу бемаънилик ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаслиги аниқ бўлган иш», — дейди Макрон.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)