Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,83 сўмга пастаб, 10 950,46 сўмни ташкил қилди. Евро 10,68 сўмга кўтарилиб, 10 958,13 сўм бўлди. Рубль 0,18 сўмга тушиб, 182,43 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, 10 979,29 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой камайди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
Изоҳ (0)