«Реал» Испания чемпионатининг 6-турида «Атлетико» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мадридликлар жорий мавсумдаги барча 9 та учрашувда ҳам зафар қучди. Бу «қаймоқранглилар»нинг 1968 йилдан буён энг яхши старти.
«Реал» ўз рекордини янгилаши учун (мавсум стартида 11 та ғалаба) яна 2 та ўйинда ғолиб бўлиши кифоя. Карло Анчелотти жамоасининг кейинги ўйинлари «Осасуна», «Шахтёр» ва «Хетафе»га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)