Луганск Халқ Республикаси жамоат палатаси вилоят раҳбари Леонид Пасечник ва Халқ кенгашига Россияга қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди, дея хабар беради «РБК».
«Биз Луганск Халқ Республикаси ҳудудида зудлик билан референдум ўтказиш бўйича қатъий қарор қабул қилишнинг айни вақти деб ҳисоблаймиз. Россияга қўшилиш нафақат тарихий адолат тантанаси бўлади, балки республика ҳудуди хавфсизлигини ҳам таъминлайди», — дейилади жамоатчилик палатаси раиси ўринбосари Лина Вокалова баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, Россияга қўшилиш ЛХР учун «минтақанинг кучини тиклаш ва уни тўлиқ тинч ҳаётга қайтариш» учун янги имкониятлар очади. Вокалова референдумнинг зудлик билан ўтказилиши сабабини «сўнгги кунлардаги воқеалар» деб изоҳлади. Унинг фикр билдиришича, «Киэв миллатчилари қизил чизиқларнинг барчасини кесиб ўтиб бўлишди».
Аввалроқ 1 сентябрда Президент маъмуриятига яқин бешта манба Кремлнинг куз охиригача ЛХР, ДХР ҳамда ҳарбий ҳудудлари Россия назоратига олинган Харьков, Запорожье ва Херсон вилоятларида референдумлар ўтказилишига умид қилаётгани ҳақида хабар берган эди. 3 сентябрь куни вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов Telegram’да Запорожье вилоятининг Россия назорати остидаги қисмига овоз бериш ускуналари намуналари етказиб берилгани ҳақида ёзган эди.
7 сентябрда эса «Ягона Россия» Бош кенгаши котиби Андрей Турчак ДХР, ЛХР ва «озод қилинган ҳудудлар», яъни Херсон, Запорожье ва Харьков вилоятларини 4 ноябрь — Миллий бирлик куни муносабати билан Россия таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказиш рамзий ва тўғри бўлишини айтган эди. Турчакнинг айтишича, маҳаллий аҳоли ҳам бунга тайёр.
Мавзуга доир: Зеленский Қримни дипломатия йўли билан Украинага қайтариш мумкинлигини айтди
Изоҳ (0)