«Бавария» Германия чемпионатининг 7-турида «Аугсбург»га ютқазиб қўйди (0:1).
Юлиан Нагелсманн шогирдлари Бундеслигада қаторасига тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Мюнхен клуби бундан аввал «Боруссия М» (1:1), «Унион» (1:1) ва «Штутгарт»ни (2:2) енга олмаганди.
Бу «Бавария» учун сўнгги 21 йил ичидаги энг ёмон старт бўлди. Немис клуби 2001 йилдан бери илк бор Бундеслигада кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади.
Шунингдек, мюнхенликлар Германия чемпионатида 2020 йилнинг февралидан бери илк бор гол ура олмади.
Жамоанинг миллий чемпионатдаги кейинги ўйини 30 сентябрда «Байер»га қарши кечади.
Изоҳ (0)