• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолди». Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсановнинг оғир хасталикка чалингани маълум қилинди (видео)

    «Дарё» мухбирлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов оғир хасталикка чалингани ҳақидаги хабарни эшитиб, бемор ҳолидан хабар олгани борди. Актёрнинг рафиқаси Адолат Кимсанова турмуш ўртоғининг хасталиги ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    — Ҳаёт ташвишлари баъзан энг кучли инсонни ҳам енгиб қўяр экан. Баъзи инсонлар эътибор беришмайди ёки ўзларини бошқа юмушлар билан чалғитишади. Менимча, турмуш ўртоғим ана шундай ташвишларни кўнглига оғир олди. Умр бўйи «Кино яхши бўлиб кетади», деган умид билан кунни кунга улади. Мени ҳамиша «Ҳали зўр роллар ижро этамиз, қийинчиликлар ортга қолади», деб  юпатарди-ю, аммо ўзи бунга амал қилмади. Машраб Кимсанов Россияда таҳсил олган, профессионал кино мутахассиси ҳисобланади. Бундай илмли ва катта тажрибага эга бўлган инсон кўчадан олиб келинган одамларга рол беришаётганини кўриб, юрагига оғир оларди.

    Ҳатто ундан баъзи режиссёрлар бепул рол ижро этишини сўраган пайтлар ҳам кўп бўлди. Аммо ўшанда ҳам нолимай «Майли кино-ку», деб ролларини сидқидилдан ижро этарди. Аммо барибир йиллар давомида кўнглида йиғилган кемтиклар кун келиб катта касалликка чалинишига сабаб бўлди. 2018 йил илк инсультни бошидан ўтказди. Ҳассага таяниб бўлса-да, ўтган йили кинофестивалларга олиб бордим. Актёрлар қаторида юргани ҳам у инсонга анча далда бўлди. «Энди фестиваллар бўляпти, кино ҳам яхши бўлиб кетади», деб кўнгли кўтарилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунча йил яшаб, оиламизда бирор можаро бўлган эмас. Аммо яна кетма-кет икки марта инсультни бошидан ўтказди. Қайнанамнинг вафотидан кейин ота уйи Яйпанга бориб, ўша ерда тўртинчи инсультга чалинди. Тўшакка михланиб, оёқ-қўллари ишламай қолди. Бундай беморларни жойидан кўчириб бўлмайди дейишгани учун бир муддат водийда даволатдик. Ундан кейин Тошкентга олиб келиб, бу ерда ҳам узоқ муолажаларни олди. Аммо ҳозирча ўзгариш йўқ. Умидим бор, юрган оёқлар яна юриб кетишига ишонаман. Суянчиқ ёрдамида бир-икки қадам ташлаганига ҳам хурсанд бўламан. Илгари касални боқиш осонмас, дейишса тушунмаган эканман. Тўшакка михланиб қолганидан кейин бу гапларнинг мағзини чақяпман. Худога шукр, аввалгидан аҳволи анча яхшиланди.

    Яхши ҳамки шогирдларим бор экан, баъзан съёмкаларга чақириб туришади. Машраб аканинг бош томонига егуликлар, оёқ томонига эса ҳожатга керакли нарсаларни қўйиб, бир-икки соатлик съёмкаларга бориб келаман. Қайтганимдан кейин «Яхшими, нима бўлди?» деб сўрайди. Шу аҳволда ҳам съёмкаларни гапирсам қувониб кетади. Барибир ижодкорда, бу гаплар уни суюнтиради.«Ўзбеккино», «Ўзбекфильм» деган ташкилотлар умуман хабар олишмайди, ишлари ҳам йўқ. Кино арбоблари уюшмасидан бир-икки марта хабар олишди. Ҳар замонда актёр Ражаб Адашев қўнғироқ қилиб туради. Бу йилги байрамда кимдир келар, ҳеч бўлмаса қўнғироқ қилар деб кутдим. Аммо жимжит.

    Актёр юриб турса ҳаммага керак, ётиб қолса бутунлай унутиб юборилар экан. Мен-ку, майли менга эътибор беришсин демайман, аммо умрни ва саломатлигини кино ривожи учун сарфлаган инсонга ҳеч бўлмаса байрам куни битта кўкрак нишон бериш кимни ўлдирибди? Кўряпман, баъзиларга икки мартадан мукофот беришяпти, — дейди актриса Адолат Кимсанова.

    Бу ерда видеони тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 1955 йили Фарғона вилоятида таваллуд топган. «Отамдан қолган далалар», «Водиллик келин», «Оловли йўллар»каби 40 дан ортиқ фильмлардан ажойиб ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса «Тоғлик куёв» ва «Беш қисмат» номли фильмларни суратга олган.

    Мавзуга доир:

    • «Масхарабоз» фильмидаги актёр Эргаш Мўминов нега экранларда кўринмай қолди? (фото)
    • «Парвона» спектаклида Юлдузхон образини яратган актриса Шукуржон Сафаева ҳозир қаерда?

    16.09.2022, 22:19   Изоҳ (0)   64463
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамон она: Голливуд актрисаси Блейк Лайвли тўртинчи марта она бўлади

    16.09.2022, 20:40

    Америкалик хонанда Карди Би ўзи ўқиган мактабга 100 минг доллар хайрия қилди

    16.09.2022, 17:42

    Ҳаёти давомида кўплаб синовли кунларни бошидан ўтказган жаҳонга машҳур инсонлар (фото)

    16.09.2022, 15:57

    Голливуд юлдузлари Роберт Де Ниро ва Мерил Стрип ўртасидаги мустаҳкам дўстликнинг сири нимада?

    16.09.2022, 13:46

    «Қодирхон» сериалидаги Даврон Асқаров икки йил официантлик қилгани, клипини каналларда «айлантиролмагани» ва бирдан вазн тўплагани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    16.09.2022, 10:57

    «Юлдузлик касали»га учраган турк юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Нургул Ешилчай саҳнада асл юзини кўрсатди. Турк киноси кунлари очилишидан репортаж (фото, видео)

    16.09.2022, 01:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.