15 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Александр Лукашенко Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйган.
Ташриф дастурида Ўзбекистон президенти билан учрашиш ва ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ (0)