Фарғона туманида фуқаронинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 август куни М.С. исмли шахс Telegram орқали фуқаро Ф.З.нинг ишончига кириб, унга вояга етмаган фарзандлари бўлса, моддий ёрдам берилишини, бунинг учун гуруҳга пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар юборган. Тегишли банк томонидан берилган пластик карта рақамини қўлга киритиб, карта ҳисобида бўлган жами 6 582 750 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)