• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонунчилик талабларини бузиш ҳисобланади»: Адлия вазирлиги Театр арбоблари уюшмаси хатига муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Театр арбоблари уюшмасининг театр спектакли бўйича хулоса олиниши лозимлиги юзасидан давлат ташкилотларига киритган хати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Адлия вазирлиги ушбу хатга муносабат билдирди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Нодавлат-нотижорат ташкилотларини рўйхатга олувчи орган сифатида Адлия вазирлиги ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

    «Нодавлат-нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасига асосан, нодавлат-нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Мазкур қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, нодавлат-нотижорат ташкилоти қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши, ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.

    Театр арбоблари уюшмаси нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг оммавий тадбир ўтказишга рухсатнома бериши билан боғлиқ муносабатларга аралишиши устав фаолиятидан четга чиқиш ва қонунчилик талабларини бузиш деб ҳисобланади.

    Театр арбоблари уюшмасининг 2022 йил 7 сентябрдаги 01-02-71-сонли хати қонуний кучга эга эмас. Шунга кўра, Театр арбоблари уюшмаси қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 2022 йил 10 сентябрь куни ёзма равишда огоҳлантирилди ва давлат ташкилотларига юборилган хатини ижродан чақириб олиш ҳақида кўрсатма берилди.

    Қайд этиш лозимки, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасига кўра, театрлар бадиий йўналишларни, рэпертуарни танлашда, саҳна асарларини яратиш, оммавий ижро этиш ва (ёки) оммавий намойиш қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда, шунингдек, самарали ижодий жараённи ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўлган, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда эркиндир. Уларнинг фаолиятига аралашиш маданий фаолият соҳасидаги асосий принциплардан бири бўлган ижодий фаолият эркинлигига зид.

    Фото: «Илҳом» театри

    Фото: «Илҳом» театри

    Шу билан бирга, «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасига кўра, маданий-оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга, шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб этишга, шунингдек, ўзга шахсларнинг ҳуқуқларини камситишга қаратилган плакатлар, тимсоллар, транспарантлардан ва бошқа ашёлардан фойдаланиш тақиқланади.

    Келгусида нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан устав фаолиятидан четга чиқиш ҳолати такрорланса, маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши ва фаолиятини тўхтатиш юзасидан суд органларига мурожаат қилиниши ҳақида маълум қилинди.

    10.09.2022, 16:27   Изоҳ (0)   6939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда давлат хизмати учун 10 фоизлик чегирмадан қандай фойдаланиш мумкин?

    10.09.2022, 16:20

    Бухорода ЙТҲ сабаб 77 ёшли фуқаро вафот этди

    10.09.2022, 15:47

    Олмалиқда Қўриқлаш хизмати ходимлари заргарлик дўконидаги талончиликни тўхтатиб қолди

    10.09.2022, 15:45

    Ўзбекистон ва Швеция мусиқа таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўяди

    10.09.2022, 15:23

    Тошкент Афғонистон бўйича музокаралар майдончаси сифатида

    10.09.2022, 15:06

    Эрон Ислом Республикаси ШҲТга аъзо бўлиш нигоҳида

    10.09.2022, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:47

    Ўзбекистонда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди

    Ўзбекистон | 20 август, 14:37

    Неслиҳан Атагул 32 ёшда: турк кино юлдузи иштирокидаги энг сара фильм ва сериаллар

    Кино | 20 август, 14:30

    Килиан Мбаппе янги рақами ҳақидаги саволга ҳазиломуз жавоб қайтарди

    Спорт | 20 август, 14:22

    Қиз йигитини 14 минг долларга қул қилиб сотиб, Таиландга дам олишга кетди

    Дунё | 20 август, 14:20

    Ўзбекистонда тадбиркорларга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади

    Ўзбекистон | 20 август, 14:11

    “Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади” — президент

    Ўзбекистон | 20 август, 13:57

    Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни пул эвазига Латвияга ишга жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 20 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.