Криштиану Роналдунинг АПЛдаги голсиз серияси давом этмоқда.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Премер Лиганинг кетма-кет 7 ўйинидан буён (ортда қолган мавсум ҳам ҳисобга олинган) гол ура олмаяпти.
Бу португалияликнинг 2008/09 йилги мавсумдан буён энг ёмон кўрсаткичи бўлиб турибди. Ўшанда ҳам манкунианликлар сафида Криштиану АПЛнинг 9 ўйинида рақиб дарвозасини ишғол эта олмаганди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, 37 ёшли ҳужумчи ушбу 7 та голсиз ўйинининг фақатгина 2 тасида асосий таркибда майдонга тушган.
Изоҳ (0)