Ҳимоячи Рис Жеймс «Челси» билан шартномасини узайтирди.
22 ёшли футболчи лондонликлар билан 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Битимдан сўнг футболчи жамоанинг энг кўп маош олувчи ўйинчиси бўлиши кўзда тутилган.
«Челси» тарбияланувчиси жорий мавсум АПЛда 5 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)