Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан видео эълон қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 1 сентябрь куни соат 16:26 да Яккасарой тумани Қўшбеги даҳасида жойлашган Яккасарой технопарки ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехининг том ва ички қисмида дастлабки маълумотларга кўра тахминан 800–1000 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:31 да ҳодиса жойига етиб борган ва соат 17:29 да ёнғин қуршаб олинган. Айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Ёнғин жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳри ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин оқибатида фуқароларнинг жароҳат олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.
Изоҳ (0)