Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Ҳосилот» подстанциясида (ушбу подстанция Миробод туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди) 30 август куни носозлик юзага келди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, носозлик сабаб Миробод туманининг Фитрат, Янги Замон, Иноқобод, Файзабод, Эски Отчопар ва Оқбилол кўчаларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда аварияга қарши махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланади ва электр энергияси таъминоти тикланади. Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев носозлик бартараф этилаётган жойга етиб борган.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)