Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
29 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида халқ вакиллари Азиз Воитов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган. Бунга қадар у 2020 йилнинг мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари эди.
Азиз Воитов (1980 йилда туғилган) Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010).
2019 йилдан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Жамшид Хўжаев 2022 йил 16 июль куни Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)