Тошкентдан Сеулга учган самолёти йўловчи ўлими туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского неба» Telegram канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Жанубий Корея Asiana Airlines авиакомпаниясининг 27 август кунги HL7746 рейсида аёл киши вафот этган. Шу сабабли самолёт Тошкент халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)