29 августдан Сингапур бинолар ичида ниқоб тақиш талабини олиб ташлайди, деб хабар бермоқда Travel Daily Media.
Сингапурда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашмоқда. Расмийлар 29 августдан бошлаб ниқоб тақиш талабини бекор қилишга қарор қилди. Энди шаҳар-давлат аҳолиси ҳам, меҳмонлар ҳам кўчада ёки бинолар ичида ниқоб тақиши шарт эмас. Бироқ жамоат транспортида ва тиббий муассасаларда ниқоблар мажбурийлигича қолмоқда.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, 28 августдан бошлаб етти кунлик карантин талабини олиб ташлаб, эмланмаган саёҳатчилар учун қоидаларни янгилайди. Эмланмаган саёҳатчилар Сингапурга боришдан олдин 48 соат ичида топширилган коронавирус тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Изоҳ (0)