Тошкентнинг Яшнобод туманидаги «Авиасозлар» бозорида санитария тартиб қоидаларига жавоб бермайдиган гўшт маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Яшнобод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан биргаликда ушбу деҳқон бозори ва унинг атрофидаги объектлардаги ноқонуний савдо фаолияти, санитар-гигиеник ҳолати бўйича рейд ўтказган.
Назорат рейд тадбирлари натижасида бозорда санитария тартиб қоидаларига жавоб бермайдиган қуйидаги маҳсулотлар брокераж қилинган:- қийма — 8 килограм;
- гўшт маҳсулотлари — 12 килограм;
- товуқ бўйнлари — 25 килограм;
- товуқ қанотлари — 17,1 килограм.
Тадбиркорлик фаолиятини юритаётган субъектларда санитария қоидаларига амал қилиниши, озиқ-овқат маҳсулотларини сифат ва хавфсизлик юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилган. Аҳолига соғлом турмуш тарзи, ботулизм ва овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш, санитария гигиена қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилган.
Изоҳ (0)