Андижон шаҳридаги «Олимпия захиралари коллежи ва Бобур арена чорраҳасидаги қўшимча йўл ва пиёдалар йўлакчасида дарахтларнинг атрофи бетонлаб ташланган» мазмунида мурожаат эълон қилинган.
Ҳолат юзасидан Давлат экология қўмитаси қуйидагилар маълум қилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Экология бўлими инспекторлари ўрганиш олиб борди. Айтилган манзилда дарахтларнинг таг қисми бетонлаб ташлангани тасдиқлангач, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда ҳолат бартараф этилди.
Дарахтлар атрофларидан бетонлар олиб ташланиб, агротехник тадбирлар ташкил қилинди, яъни таглари юмшатилиб, суғориш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)