Сешанба (23 август)га ўтар кечаси «Толибон» кучлари Панжшер шаҳрида толибларга қарши Миллий қаршилик фронти бўлинмаларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, толиблар кеча (22 август) тунда Панжшер вилоятининг Хинж туманида Миллий қаршилик фронти (МТФ) кучларига ҳужум қилиб, саккиз нафар «Толибон» жангчисини ўлдирган. Яна уч нафари ярадор қилинган.
Қайд этилишича, «Толибон» ҳужумлари Хинж вилоятидаги Пишгор ва Танбан тоғларидаги жанг майдонида бир неча кун аввалги тўқнашувларда ҳалок бўлган 20 нафар толибнинг жасадларини олиб кетиш мақсадида уюштирилган.
Ўтган ҳафта «Толибон» олий раҳбари мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзоднинг буйруғи билан мулла Абдул Қайюм Зокир Панжшер ва Андарабдаги «Толибон» тузилмалари қўмондони этиб тайинланганидан сўнг жанговар ҳаракатлар кучайган.
Мавзуга доир: Фоторепортаж: «Толибон»нинг Афғонистондаги ҳукмронлик даври
Изоҳ (0)