Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмайди.
37 ёшли ҳужумчи жорий мавсумни манкунианликлар сафида ўтказишга қарор қилди.
Педро Алмейданинг хабарига кўра, «Реал» футболчиси Каземиронинг «Манчестер Юнайтед»га келиши португалияликнинг қарорига кескин таъсир ўтказган. Роналду Каземиро билан «Реал»да бирга тўп сурган.
«Қизил иблислар» АПЛнинг дастлабки 2 турида ҳам мағлуб бўлди. Криштиану иккала ўйинда ҳам майдонга тушди ва голли вазият содир этмади.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Роналдунинг ишга бўлган муносабатидан норози экани ва уни қўйиб юбориш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар қилинганди. Португалияликнинг ўзи эса Instagram’да трансферларга оид миш-мишлар борасида: «Юзта хабардан 5 таси ҳақиқатга яқин», — дея фикр билдирди.
Изоҳ (0)