Эдинсон Кавани «Вильярреал»га ўтишга яқин.
Испания клуби 35 ёшли футболчи билан шахсий шартномага эришди, дея хабар беради журналист Николо Скира.
«Вильярреал» уругвайлик ҳужумчидан клуб Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини ҳал қилмагунча кутиб туришни илтимос қилган. Шундан сўнг Кавани билан шартнома имзоланади.
«Вильярреал» Конференциялар Лигаси саралаш босқичида 26 август куни «Ҳайдук» билан баҳс олиб боради. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 4:2 ҳисобида испан клуби фойдасига ҳал бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)