Россия темир йўллари кўмагида Абхазияга 2 минг тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди. Бу ҳақда республика Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Абхазияга яна 3 минг тоннага яқин автомобиль ёқилғиси етказиб берилади.
Аввалроқ Абхазиянинг ёқилғи қуйиш шохобчаларида уларни темир йўл орқали етказиб бериш кечиктирилгани сабабли ёнилғи тақчиллиги бошланган эди.
Эндиликда нефть маҳсулотлари асосан автомобиль транспортида ташилади, чунки «Россиянинг жанубий йўналишидаги йўловчи поездлари сонининг кўпайиши туфайли темир йўл орқали етказиб бериш амалда иложсиз.
Шунингдек, автомобиллар томонидан олиб келинган ёқилғи миқдори икки-уч кунга етади, дея қўшимча қилган Барсис.
Абхазия Иқтисодиёт вазирлигининг хабар беришича, юкларни темир йўл орқали етказиб бериш муддати 10-15 кундан 1-1,5 ойгача бўлган муддатга узайган.
Изоҳ (0)