АҚШнинг Калифорния штатидаги аэропортда икки самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Оқибатда камида икки киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Воқеа Калифорния штатининг 50 000 дан сал кўпроқ аҳолига эга бўлган Уотсонвил шаҳридаги аэропортда содир бўлган.
Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси (ФАА) маълум қилишича, самолётлар қўниш чоғида бир-бири билан тўқнашиб кетган. Улардан бири яқин атрофдаги далага, иккинчиси эса ангарга қулаган. Самолётлар бортида икки нафардан одам бўлган.
Ҳалокат ФАА ва Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши томонидан текширилмоқда, уларга Уотсонвил полицияси ва Санта-Крус округи шериф идораси ёрдами бермоқда. Самолётлар тўқнашуви оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, дейди расмийлар.
Аввал бортида 126 киши бўлган самолёт АҚШнинг Майами халқаро аэропортига қўнганидан сўнг ёниб кетган эди.
Изоҳ (0)