Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида Isuzu автобуси газ баллони портлашидан 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 август куни тахминан соат 14:30 ларда туман ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган Isuzu автобус метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ баллонларининг бирида ёрилиш содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган. Шунингдек, воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)