• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда фарзандларига зулм ўтказиб келган онага суд ҳукми ўқилди

    Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида она ўз фарзандларига зулм ўтказиб, уларни хўрлаб келгани, воқеадан жамоатчилик хабар топгач, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

    «Орадан тўрт ой ўтиб, фарзандларини хўрлаган аёлга суд ҳукми ўқилди», дея хабар берди «Дарё» манбаси.

    Айтилишича, суд жорий йилнинг 29 июнида бўлиб ўтган.

    Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди раиси Ибрайим Алланиязов иштирокида кўриб чиқилган суд ҳужжатларига кўра, 31 ёшли фуқаро Ф.Ҳ. 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг 31 июлига қадар Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги хонадонлардан бирида расмий никоҳдан ўтмаган турмуш ўртоғи А.А.билан яшаб келган. Аёл Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетган эрини уйга қайтариш ва рашк сабабли ўзининг ғайриқонуний режасини қўллашга киришган. У икки нафар вояга етмаган — 5 ёшли Ш.Ҳ. ҳамда 3 ёшли А.Ҳ.ларни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, қўрқитиб, ожиз аҳволдалигини била туриб, жисмоний ва руҳий азоб бериб, муттасил равишда дўппослаб келган. Ф.Ҳ.ўзининг бу хатти-ҳаракатларини қўл телефони орқали видеотасвирга тушириб, Россия Федерациясида ишлаб юрган турмуш ўртоғи А.А.га жўнатган.

    Шундан сўнг Ф.Ҳ.нинг бу хатти-ҳаракатлари акс этган видеотасвирлар «Дарё» интернет-нашри ва қатор турли ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор ҳаракатлар бошланган.

    Ҳолат юзасидан олиб борилган комплекс суд-психиатрия ва психология экспертизаси хулосасига кўра, ижтимоий хавфли қилмиш натижасида руҳий ҳолатида ўзгариш бўлгани боис 3 ёшли қизалоқ А.Ҳ. онасининг фақатгина урганини эслай олган. 5 ёшли қизалоқ Ш.Ҳ.да эса қўрқувчанлик, йиғлоқилик, тунда уйқу ҳолатида сапчиб туриб, таг остини намлаб қўйиш белгилари шакллангани баён қилинган.

    «Ф.Ҳ. ўзининг бу ғайриқонуний ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми ‘а’, ва ‘в’ бандлари (вояга етмаган шахсни, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш)да назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган. Судланувчи ўз айбига иқрорлик билдириб, бу хатти-ҳаракатларини фарзандларининг отасидан қаттиқ рашк қилгани ва уни хориждан қайтариш учун қизларини сўкиб, ҳақоратлаб, уриб турган ҳолатларини видеотасвирга олиб жўнатгани, қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги, қизларисиз яшай олмаслигини билдирди», — дейилган суд ҳужжатида.

    Маълум бўлишича, айбдор суд ҳукми эълон қилингунга қадар ўз фарзандларига нисбатан қилган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари сабабли қамоқда ушланган. У судда қамоқда ўтирган вақти давомида фарзанд, уй, озодлик қадрини тушуниб етганини билдириб, ўзига қамоқ жазоси билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишини, оиласи, фарзандлари бағрига қайтаришни сўраган.

    Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а», ва «в» бандлари (вояга етмаган шахсни, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш)ни қўллаб, уч йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинлаган.

    Мавзуга доир: Бухорода 18 ёшли қиз энди туғилган чақалоғини ҳожатхонага ташлаб, ўлдирди

    18.08.2022, 17:13   Изоҳ (0)   12282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Click тўлов тизимида очилган аккаунтни қайтиб ҳеч қачон ўчириб бўлмайдими? Компания мутахассиси фойдаланувчиларни ташвишга солаётган саволга жавоб берди

    18.08.2022, 17:00

    Фарғонада уйида тақиқланган модда сақлаб келган фуқаро аниқланди

    18.08.2022, 16:53

    Ўзбекистон IT-экспорти йил бошидан бери 4,4 бараварга ошди ва 53,2 миллион долларни ташкил этди

    18.08.2022, 16:38

    Сирдарёда Isuzu автобуси газ баллони портлашидан 6 киши ҳалок бўлди

    18.08.2022, 16:31

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    18.08.2022, 16:28

    «Тадбиркорларга кредит маблағлари етмаётганининг ижобий томони ҳам бор» — Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев

    18.08.2022, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    Спорт | 27 июн, 15:59

    БМТ: Украинадаги урушда дронлар кўпроқ тинч аҳолига ҳужум қилмоқда

    Дунё | 27 июн, 15:50

    Шимолий Кореяда илк бор туристик курорт очилади

    Дунё | 27 июн, 15:25

    Ҳатто зўравонлик саҳналари бўлса ҳам видеоўйинлар стрессни камайтиради — тадқиқот

    Лайфстайл | 27 июн, 15:05

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.