Ўзбекистонда 2022 йилнинг 6 ойи давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 10 триллион сўмдан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 10,2 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг январь–июнига нисбатан ўсиш суръати 121,3 фоизга тенг бўлган. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида энг катта улушни телекоммуникация хизматлари эгаллаган — 66,8 фоиз.
Изоҳ (0)