«Барселона» ҳужумчиси Мемфис Депай «Ювентус»га ўтишга яқин турибди.
Италиялик журналист Жанлука ди Марсионинг хабар қилишича, 28 ёшли нидерландиялик футболчи каталонлар билан амалдаги шартномасини бекор қилади ва Италия грандига эркин агент мақомида йўл олади.
Бунинг эвазига «Ювентус» «Барса» Миралем Пьянич учун тўлаши керак бўлган бонус пулларидан воз кечади.
Депай ва «Ювентус» ҳозирча ўзаро келишувга эришгани йўқ. Аввалроқ томонлар йилига 6 миллион евро маошга эга икки йиллик шартнома ҳақида музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.
Депай 2021 йилнинг ёзида «Барселона»га эркин агент мақомида қўшилганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ «Барселона»нинг яна бир форварди Пьер-Эмерик Обамеянг жамоани тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)