Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзида маймунчечак тарқалиши билан боғлиқ навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг маълум қилишича, охирги ҳафтада 7,5 мингга яқин маймунчечак касаллиги аниқланган. Бу бир ҳафта олдингига нисбатан 20 фоизга кўп. Умуман олганда, дунёнинг 92 та мамлакат ва ҳудудида 35 мингдан ортиқ одам маймунчечак касаллигига чалинган. Улардан 12 нафарида ўлим ҳолати қайд этилган.
2022 йил баҳоридан бошлаб маймунчечак билан касалланиш кўпаймоқда. Энг кўп ҳолатлар АҚШ, Испания, Буюк Британия, Германия ва Францияда аниқланган. Июль ойида эса Россияда касалликнинг биринчи ва ҳозирча ягона ҳолати қайд этилди.
Мавзуга доир: Хитойда генипавируснинг янги тури аниқланди. Касалланганлар 35 нафарга етган
Изоҳ (0)