Американинг Apple корпорацияси 7 сентябрдаги тақдимотида iPhone 14 смартфонларининг янги модель линиясини тақдим қилмоқчи, сотувлар бошланиши 16 сентябрга белгиланган. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Apple кўрсатилган санани тасдиқламаган, бироқ анъанага кўра, янги iPhone моделлари тақдимоти сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.
Шу билан бирга, ақлли соатлар, iPad ва Mac компьютерларининг янги моделлари тақдимоти бўлиб ўтиши мумкин, аммо агентлик таъкидлаганидек, айрим маҳсулотлар кейинроқ алоҳида тадбирларда тақдим этилиши мумкин.
Кутилганидек, янги iPhone линиясида 5,4 дюймли экранли модель бўлмайди. Бунинг ўрнига аввал фақат Pro версияларида бўлган 6,7 дюймли экранли асосий модель пайдо бўлади.
Pro серияли моделларда олд камера қолади, лекин олд панелда у қадар кўп жой бўлмайди. Камера имкониятлари ҳам яхшиланади. Про модели ҳам янги, тезроқ процессорга эга бўлади.
Аввалроқ Sony компанияси iPhone учун янги геймпад тақдим этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)