Андижон шаҳрида тадбиркорнинг 484,1 млн сўмини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, «А.Ж.» МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Х.А. корхонанинг ҳисоб рақамидан ўзининг ва таниши З.Ф.нинг номидаги пластик карталарга жами 484,1 млн сўмни иш ҳақи ва хизмат сафари харажатлари учун ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)