• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОКМК 2022—2026 йилларда амалга ошириши лозим бўлган муҳим вазифа ва режалари ҳақида маълумот берди

    «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ раҳбарияти 16 август куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2022—2026 йилларда амалга ошириши лозим бўлган муҳим вазифа ва режалари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    ОКМК нодир ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Илҳом Асадовнинг айтишича, президент фармони ижроси юзасидан 2022–2024 йилларга мўлжалланган «Олмалиқ КМК» АЖ «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси»ни ривожлантириш ва янги маҳсулотларни ўзлаштириш дастури ишлаб чиқилган. «Дастур ижроси бўйича амалий ишлар бошлаб юборилган.

    Жумладан, I йўналиш – нодир металлардан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 28,6 миллион долларлик 11 та лойиҳа доирасида ишлар олиб борилмоқда. Бу ишлар натижасида 23,4 миллион долларлик маҳсулот ҳажми ишлаб чиқилади. Шундан 23,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади ва 165 та янги иш ўринлари ташкил қилинади»,–дейди Илҳом Асадов.

    Таъкидланишича, айни вақтда комбинат томонидан Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши ижросини таъминлаш борасида «Ингичка» волфрам конининг  техноген чиқиндиларини қайта ишлаш, волфрам концентратини ажратиб олиш ҳисобига янги турдаги юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

    «Дастурга мувофиқ, волфрам  концентрати комбинатнинг «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича» илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига етказиб берилади. Ушбу йўналишда молибден ишлаб чиқаришни ошириш ишлари 2022 йилнинг апрель ойида бажарилади. Натижада йилига 400 тонна (17,2 миллион доллар) молибден ишлаб чиқарилишига эришилади. Шунингдек, нодир металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари 2022 йилнинг октябр ойида ишга туширилади», - дейди ОКМК нодир ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори.

    Илҳом Асадовнинг сўзларига кўра, мазкур йўналишдаги лойиҳалар амалга ошиши натижасида 11 та маҳсулот турлари (волфрам 3 оксиди, волфрам штабиги, молибден штабиги, волфрам карбиди, ВК, ТК маркали қаттиқ қотишмалар) ишлаб чиқарилади.

    «Дастурнинг II йўналиши – мис асосида рангли металларни қайта ишлаш бўйича умумий қиймати 13 миллион долларлик 3 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Айни кунларда ушбу йўналишда бирлашмада Германиянинг «Фалк Порше Течник Гмбҳ» компанияси билан қўшма корхона ташкил этилди. Корхонада мис қотишмаларини (бронза, латун) ишлаб чиқариш лойиҳаси 2023 йил ноябрда, мисдан лента ва листлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2023 йил октябрда, мис ва унинг қотишмаларидан кукун ишлаб чиқариш 2024 йил февраль ойида ишга туширилади. Натижада 7 та янги турдаги 258 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 145 та янги иш ўрни яратилади», - дейди у.

    Қўшимча қилинишича, ушбу йўналишда шунингдек, «Фалк Порше Течник Гмбҳ» компанияси билан ташкил этилган қўшма корхонада умумий қиймати 19 миллион доллар бўлган 4 та лойиҳа ҳам амалга оширилади.

    ОКМК нодир ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори бу ҳақда гапирар экан, жумладан, шундай дейди: «Геокомпозит материалларни, композит шиша толадан маҳсулотларни ишлаб чиқариш, кимёвий чидамкор баклар ва вентиляция тизимларини ишлаб чиқариш, бакларни полимер материал билан қоплаш, рухланган пўлат симлар ишлаб чиқариш каби лойиҳалар 2024 йил август ноябрь ойларида ишга туширилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 36,4 миллион долларлик 15 та янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва 155 та янги иш ўрни яратилади».

    Дастурнинг III йўналиши –илмий ишланмаларга асосланган технологияларни жорий этиш  бўйича умумий қиймати 8,7 миллион доллар бўлган 9 та лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида йилига 26,6 миллиард сўмлик 12 та маҳсулот тури ишлаб чиқарилади.

     

    «Лойиҳани амалга оширишда Жанубий Кореянинг КИРАМ нодир металлар илмий ишлаб чиқариш институти билан замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича шартномалар имзоланди. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Умумий анорганик химия институти билан қўшма илмий текшириш лабораторияси ташкил этилади. Бу мақсадлар учун 1,2 миллиард сўм маблағ ажратиш ва илмий ишлар олиб бориш учун йўл хариталарини тузиш режалари келишиб олинди», – дейди Илҳом Асадов.

    Дастурнинг IV йўналиши – фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида янги қувватларни ташкил этишга оид лойиҳалар доирасида  умумий қиймати 13,55 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

    «Жумладан, юқори иссиқбардош керамик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йил февраль ойида, Аддитив технологиялар (3D принтер) учун кукун ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2023 йил ноябрь ойида, қурилиш учун қуруқ аралашмалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш  ҳамда янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалари 2023 йилнинг март ойида ишга тушириш кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 90,58 миллион долларлик маҳсулот тайёрланиб, 277 та иш ўрни яратилади»,– дея қўшимча қилди ОКМК нодир ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори.

    2022–2025 йилларда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспортга йўналтириш, инвестицияларни ўзлаштириш, маҳаллийлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2022–2025 йилларда 3 триллион 536 миллиард 600 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 182,8 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади. Маҳаллийлаштириш дастури бўйича 1,5 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади. Эътиборли жиҳат, 2022–2025 йилларда 385 та янги иш ўринлари яратилади.

    «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан 2022 йил январь июль ҳолатига кўра, 238 миллиард сўмлик  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ҳолда, режа 175,5 фоизга бажарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 20,6 миллион долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 357,7 фоизга уддаланган.  Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 42 та лойиҳа асосида 62 миллиард 735 миллион 200 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бирлашма томонидан  жорий йилнинг 7 ойида ишлаб чиқаришдан 115,8 миллиард сўмлик фойда олинган»,– дейди ОКМК нодир ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Илҳом Асадов.

    17.08.2022, 18:00   Изоҳ (0)   21684
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров

    17.08.2022, 17:45

    Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси фони 515 419 та ёзма манба, замонавий нашр ва электрон нусхадаги манба билан бойитилди

    17.08.2022, 17:36

    Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди (фото)

    17.08.2022, 17:28

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

    17.08.2022, 17:23

    Ўзбекистонда қанча аёл судья ишлаши маълум қилинди

    17.08.2022, 17:20

    Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган «ЗИЛ» ағдарилиб кетди

    17.08.2022, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.