Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Турсунзода кўчасидаги 10-уй олдида ноқонуний тарзда чиқиндилар тўпланиши юзасидан мурожаат ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.
Унга мувофиқ, соҳа мутахассислари зудлик билан мурожаатда қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишларини олиб боришди.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида мурожаат ўз тасдиғини топди. Натижада масъулларни жалб қилган ҳолда ҳолат тўлалигича бартараф этилди.
Изоҳ (0)