Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаб беришини ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро О.А. тадбиркор Л.га ўзини ИИБ ходими деб таништириб, унинг 2 та Damas ҳамда 1 та «ЗИЛ» автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 16 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)