Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—июль ойларида хорижий давлатлардан қиймати 460,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 18 821 та енгил автомобиль импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6750 тага ошган.
Ўзбекистон 7 ойда 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган бўлиб, энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Хитой — 7950 та;
- Корея — 5658 та;
- Қозоғистон — 3422 та;
- Россия — 1283 та;
- АҚШ — 204 та;
- БАА — 95 та;
- Япония — 78 та;
- Германия — 53 та.
Изоҳ (0)