Тошкент шаҳрида 13 август, шанба куни профессионал бокс кечаси ўтказилмоқда.
Лифт промотионс томонидан ташкил этилган бокс кечасининг дастлабки қисмида Ўрта чемпионлиги йўлида турнир ўтказилди. Мазкур бокс кечасида мусобақанинг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
Дастлабки жангда қозоғистонлик Дилшад Нурим 3-раундда қирғизистонлик рақиби Дастанбек Иманказиевни нокаутга учратди.
Қолган уч беллашувда ўзбекистонлик ўзаро беллашди. Фаррух Арслонов олти раунд кечган жангда Темур Абдураҳмонов устидан очколар эвазига зафар қучди.
Шоҳруҳ Кенжаев проф боксдаги дебют жангини Аббосхон Йўлдошевга қарши ўтказди. Бу жанг ҳам олти раунд тўлиқ давом этди ва Кежаев ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
Яна бир жанг Мужибулло Турсунов ва Раҳматилла Шарифов ўртасида бўлиб ўтди. Унда профессионал боксдаги дебютини ўтказган Турсунов очколар эвазига ғалаба қозонди.
Шу тариқа ғолиб бўлган боксчилар ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Ярим финал баҳслари октябрь ойида бўлиб ўтади, финал эса декабрь ойига мўлжалланган.
Изоҳ (0)