Черногориянинг Цетине шаҳрида қуролланган шахс 10 кишини ўлдирди, яна олти киши, шу жумладан, бир полициячи яраланди, деб ёзади Meduza.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оилавий келишмовчилик туфайли бошланган. Тасдиқланмаган ахборотга кўра, дастлаб 34 ёшли Вучко Борилович ўз оиласи аъзоларини ўлдирган, сўнг уйи ёнидаги ўткинчиларни ўққа тута бошлаган. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ёш бола ҳам бор.
Полиция баёнотига қараганда, ҳужумчи тинч фуқаролар ва полициячиларга қара ўқ уза бошлаганидан кейин отиб ташланган. Баъзи маълумотлар бўйича, у тез ёрдам машинасига ярадорларни олиб кетишда халал берганидан кейин отиб ташланган. Черногория радио ва телевидениеси қайд этишича, прокуратура маълумотларига кўра, ҳужумчи маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилган.
Шунингдек, ўқотар ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги версия ҳам бор.
Кейинроқ Черногория полицияси 11 киши, шу жумладан, бир полициячининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)