• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда санъаткор ўз ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди

    Тошкент шаҳрида санъаткор ўз ҳамкасбини гиёҳванд моддалари устида келиб чиққан жанжал сабаб пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Судланувчи ўзининг истеъмоли учун танишидан гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш мақсадида, унга 350 000 сўм берган. Бироқ таниши ваъдасини бажармасдан, судланувчига гиёҳвандлик моддасини етказиб бермайди.

    Оқибатда улар ўртасида бўлиб ўтган ўзаро суҳбатлар жараёнида келишмовчилик юзага келган. Бунинг замирида судланувчида танишидан ўч олиш мақсади пайдо бўлган.

    Сўнг, судланувчи танишига қўнғироқ қилади. Унинг таклифи билан шу куни танишининг хонадонига боради. Ичкарига киргач, муқаддам уни ҳақоратлагани сабабли у билан ўзаро жанжаллашади. Уни қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонда бўлган ошхона пичоғи билан қуролланади.

    Ювиниш хонасига кирган танишининг ортидан келиб, пичоқ билан унинг кўкрак қафаси ўнг томон юқори қисми, чап курак ости қисмига санчилган-кесилган жароҳатлари етказади. Танишининг ҳаракатсиз ётганлигини кўрганидан сўнг воқеа жойидан яширинган.

    Ҳаёт учун хавфли бўлган, кўкрак қафаси чап томони орқа юзасини тешиб кирган чап ўпка ва плевра варақаларини шикастлаган санчиб-кесилган жароҳати оқибатида ички ва ташқи қон кетишдан таниши тез-тиббий ёрдам машинасида вафот этган.

    Воқеа тафсилоти

    Судланувчи суд залида воқеа қандай юз берганини айтиб берди.
    2016 йилнинг ёз ойларида тўй маросимида хизматда юрганимда, бошқа бир гуруҳ аъзоларидан бири билан танишиб қолганман. Танишимнинг таклифи билан тўйхона ташқарисига чиқиб, у олиб келган наша гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилдик. Кейин у мени гиёҳвандлик воситаси билан тез-тез меҳмон қилишни бошлади. Нашани қаердан олаётгани айтмаган. У билан тез-тез қўнғироқлашиб, ундан гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, истеъмол қилишга ўрганиб қолгандим.

    Орада у «ҳозир наша йўқ», дея «Лирика»ни 20 000 сўм эвазига сотиб олишни таклиф қилди. Рози бўлиб, бир ўзим истеъмол қилдим. У билан бирга унинг уйида ҳам истеъмол қилиб келганмиз. Орадан йиллар ўтди... Зарарли одатга кўра, танишимдан истеъмолим учун гашиш сотиб олиш мақсадида қўнғироқ қилдим. Топиб беришини айтгани учун учрашиб 350 000 сўмни олиб, гашишни олиб келишни ваъда қилди. Бироқ, олиб келмади.

    Унга бир неча маротаба қўнғироқ қилдим. Мени ҳақорат қилди, кейин эса қўнғироқларимга жавоб бермай қўйди. Ундан қасд олиш учун ўз вақтини кутиб келдим. Дорихонадан 6 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиб олиб, истеъмол қилдим.

    Уйга қайтганимдан кейин танишимнинг қилган иши эсимга тушиб қолди. Танишимга қўнғироқ қилиб, «ака, унақа йўқ бўлиб кетманг, бош оғриб кети-ку бирор нима йўқми?», дея ундан гиёҳвандлик воситаси билан меҳмон қилишини сўрадим. У «укам янги уйимда бир ўзимман, меҳмон қиламан», деди. Асл мақсадим эса ундан менга нисбатан қилган ҳақорати бўйича қасд олиш бўлган.

    Манзилга етиб борганимда танишим кутиб олиб, хонадонига олиб кирди. Менга уйининг барча хоналарини кўрсатди. Унга «эсингдан чиқиб қолмадимми, 350 000 сўмимни олиб кетгандинг. Ўлганни устига тепган қилиб, онамдан сўкиб, мени ҳароми дегансан», дея жанжаллашиб кетдик. Сўнг танишимга «бўлди, нашани олинг, такси кутиб турибди, чакиб кетаман» дедим.

    У нашани истеъмол қилиш учун тайёрлаб турган вақтида, ўзи билан ошхонадан пичоқни олиб келди. Унга «нашани тайёрлаб, ҳаммомга киринг ва челакка сув олинг» деб алдаб, қўлидан пичоқни олдим. Шу вақтда у букилган ҳолатида челакка сув тўлдириб турган вақтида, қўлимдаги пичоқ билан ҳаммомга кириб, «эсингдан чиқдими онамни сўкканинг?», дея бор кучим билан танасининг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ тиқдим. Қўл ва оёқларим билан уриб, унга тан жароҳат етказдим.

    Ушбу зарбалардан ётган жойидан туролмай қолди. Кейин қўлимдаги пичоқни ўзим билан олиб, хонадондан югуриб чиқдим. Уйнинг йўлакчасида дастрўмолим билан қўлимни қон доғларидан тозаладим. Пичоқни дастрўмолга ўраб, чўнтагимга яшириб қўйдим.

    Кўчага чиқиб, мен билан бирга келиб, машинасида кутиб ўтирган бошқа бир танишим билан кетдим. Машина бошқарувидаги танишимга ушбу ҳолатни билдирмадим. Унинг телефонидан укамга қўнғироқ қилдим. Машинанинг мусиқасини эшитиб кетаётган танишим эшитмайдиган даражада паст овозда укамга бўлиб ўтган ҳолатни айтиб бердим.

    Кейин йўлда тушиб қолиб, пичоқни каналга ташлаб юбордим. Укам ва бир танишим билан кўришдим. Улар мени автомашинага ўтказишиб, ички ишлар органларига олиб боришди. Ходимларга бўлиб ўтган ҳолатларни тўлиқ баён қилиб бердим. Ҳозирда қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман», – дейди судланувчи.

    Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили – рафиқаси қуйидагиларни баён қилди.
    Турмушимиздан 2 нафар фарзандимиз бор. Марҳум турмуш ўртоғим санъаткор эди. 2021 йилнинг баҳорида уйимизни сотиб, бошқа тумандан янги хонадон сотиб олдик. Бироқ у таъмир талаб бўлгани учун ишлари тугагунча маълум вақт қизлик уйимда, эрим эса қайинопамникида яшадик.

    Эрим ҳар куни хонадондаги камчиликларни таъмирлаш ишларини олиб борган. Мудҳиш воқеа содир бўлган кун эрим таниши қўнғироқ қилгани ва бозорга бориб унитаз олиб келиб, ўрнатишини айтганди.

    Орадан тахминан икки соат ўтганидан кейин қайтиб эримга қўнғироқ қилсам, жавоб бермади. Соат 20:00 ларда амаким қўнғироқ қилиб, янги уйда пичоқбозлик бўлгани, эримдан хабар олишимни айтди.

    Янги уйга борганимда, тегишли орган ходимларидан эримни таниши пичоқлаб қўйганини ва натижада вафот этганидан хабар топдим. Эртаси куни эримнинг дафн маросимларини ўтказдик. Эримнинг таниши ҳам санъат олами вакили.

    Турмуш ўртоғим ва унинг муносабатлари дастлабки пайтларда яхши бўлган. Бироқ охирги пайтларда ораларига совуқчилик тушганини сезгандим», – дейди марҳумнинг рафиқаси.

    Суд ҳукми

    Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ҳамда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 96-моддасини қўллаб, жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан (наша) ҳамда токсикоманиядан (Регопен, Тропикамид ва Зардекс) мажбурий тарзда даволаш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши белгиланди.

    12.08.2022, 16:08   Изоҳ (0)   50655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада яроқсиз буюмларни қайта ишловчи цехда ёнғин содир бўлди

    12.08.2022, 15:58

    Тошкентда 70 ёшли аёл 96 ёшли онасини пичоқлаб ўлдирди

    12.08.2022, 15:17

    «Ўзбекистон темир йўллари» ҳам Мустақиллик байрами муносабати билан чипталарга чегирмалар эълон қилди

    12.08.2022, 15:08

    «Ўзбекнефтгаз»: «Мароқанд нефть базаси»нинг Булунғур ва Жомбой филиалларида 73 млрд 775 млн сўмлик талон-тарож ва камомад аниқланди

    12.08.2022, 15:00

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон металлургия комбинатига ташриф буюрди

    12.08.2022, 14:51

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

    12.08.2022, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    Дунё | 9 май, 18:35

    “Бу яқин вақт ичида содир бўлади” — Ламин Ямал келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 9 май, 18:05

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.