• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эстония Шенген визаси бўлган россияликлар учун ўз чегарасини ёпади

    Эстония ўзи томонидан берилган Шенген визаларига эга Россия фуқаролари учун ўз ҳудудига киришни тақиқлайди. Ҳукуматнинг тегишли қарори ҳақида Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Рейнсалунинг сўзларига кўра, тегишли қоида келаси ҳафта кучга киради. Эстония фуқаролари ва истиқомат гувоҳномаси эгаларининг яқин қариндошлари, дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, транспорт компаниялари ходимлари бундан истисно қилинади.

    Шу билан бирга, Шенген келишувининг бошқа мамлакатлари томонидан берилган визалар бўйича кириш мумкин бўлади. Вазир қайд этишича, айни пайтда ҳукумат улар учун ҳам киришни тақиқлаш имкониятини ўрганмоқда.

    Рейнсалунинг баёнотида фақат тўғридан-тўғри Россиядан  ёки Шенген келишувининг бошқа мамлакатларидан ҳам кириш тақиқланиши масаласи ноаниқ қолган. Амалдаги Шенген қоидалари барча давлатлардан ҳамжамият ичкарисида ҳар қайси мамлакат томонидан берилган амал қилувчи визаси бор одамлар эркин ҳаракатланишини таъминлашни талаб қилади.

    Эстония баҳордаёқ, Украинада уруш бошланганидан кейин кўп ўтмай Россия фуқароларига туристик визалар беришни тўхтатганди. Ҳозир визалар фақат Эстония резидентлари қариндошларига ёки гуманитар мақсадларда берилади.

    Аввалроқ Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Евроиттифоқ даражасида россияликларга виза беришни тўлиқ тақиқлашни муҳокама қилишга чақирган эди. Россияликларга Шенген визалари берилишини тақиқлаш ҳақидаги таклиф Евроиттифоқда муҳокамага қўйилди. Таклиф нафақат сайёҳларга, балки журналистлар, диссидентлар ва Евроиттифоқ мамлакатлари фуқароларининг қариндошларига ҳам виза беришни тақиқлашни ўз ичига олади. Таклиф август охирида Прагада Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида муҳокама қилинади.

    Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб мамлакатлари барча россияликларга ўз ҳудудига киришни тақиқлаши кераклигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, шу пайтгача Россияга қарши киритилган санкцияларнинг барчаси Россия фуқаролари учун бир йилга чегараларни ёпиш ва Россия ёнилғисини сотиб олишга тўлиқ эмбарго қўйиш олдида «кучсиз» ҳисобланади.

    Евроиттифоқнинг баъзи мамлакатлари визалар беришни баҳордаёқ, уруш бошланганидан кейин деярли дарҳол тўхтатган эди. Улар орасида барча Болтиқ давлатлари, Чехия, Словакия, Мальта бор. Польша Россия фуқароларига бевосита Россиядан ёки Беларусдан мамлакатга кириб келишни тақиқлади.

    Эслатиб ўтамиз, Латвия Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакат деб эълон қилди ва Евроиттифоқни россияликларга виза беришни тўхтатишга чақирди.

    Мавзуга доир:

    • Украинада россияликлар учун виза режими кучга кирди
    • Чехия Россия ва Беларусь фуқароларига виза бериш тақиқини 2023 йилнинг мартигача узайтирди
    •  Латвия россияликларга виза беришни тўхтатди

    11.08.2022, 17:36   Изоҳ (0)   6391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайвань Хитой таклиф қилган «Бир мамлакат — икки тизим» моделини рад этди

    11.08.2022, 17:15

    Латвия Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакат деб эълон қилди. Ва Евроиттифоқни россияликларга виза беришни тўхтатишга чақирди

    11.08.2022, 16:16

    Фронт чизиғидаги танклар, ертўлага бекинган одамлар, бақлажон терими. Урушнинг 168-кунидан фоторепортаж

    11.08.2022, 15:45

    Жанубий Кореяда 80 йил ичидаги энг кучли ёмғир уч кун давом этди. Жала оқибатида етказилган зарар учун Президент аҳолидан узр сўради

    11.08.2022, 15:24

    Қозоғистон ўзининг Украинага етказиб бериш учун Британияга қурол сотаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    11.08.2022, 15:14

    АҚШ Қуролли кучлари Тожикистонда ўқув машғулотлари ўтказмоқда

    11.08.2022, 14:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Россия ҳарбий харажатларни камайтиришини айтди

    Дунё | 29 июн, 13:15

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш рағбатлантирилади

    Ўзбекистон | 29 июн, 12:55

    Келиб чиқиши қироллик сулоласига бориб тақаладиган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 29 июн, 12:35

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.