Тошкентнинг деҳқон бозорлари 2021 йилги молиявий натижаларни эълон қилди. «Дарё» улар билан танишиб чиқди.
Энг кўп фойдани «Авиасозлар» (халқ орасида «Кадишева» номи билан машҳур) бозори олди — 4,2 миллиард сўм.
Иккинчи ўринда «Қўйлиқ бозори» – 3,8 миллиард сўм. Учинчи ўринда «Миробод бозори» (халқ орасида «Госпиталний» номи билан машҳур) – 2,7 миллиард сўм.
«Юнусобод бозори» 2,1 миллиард сўм, «Фарҳод бозори» 1,5 миллиард сўм, «Эски жўва бозори» 1,2 миллиард сўм, «Наврўз бозори» 1,1 сўм соф фойда олди.
«Олой деҳқон бозори»нинг соф фойдаси 230 миллион сўм, «Аския деҳқон бозори»ники эса 174,9 миллион сўмни ташкил қилди.
Аввалроқ Ўзбекистонда қайси банк энг даромадли бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)