Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. бошқа бир фуқаро Ж.га, танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 2,2 млн сўм ва 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)