Шавкат Мирзиёев 4 август куни мамлакат ҳаёти учун ғоят муҳим масала — давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича ўтказаётган видеоселектор йиғилишида «раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинадиган» тизимга ўтилишини маълум қилди.
Президент давлат идораларида «маҳалладан республикагача» тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади. «Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада — раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.
Бундан буён раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади», — деди давлат раҳбари.
Шунинг учун 1 ноябрдан:
- эски намунадаги «объективка»дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;
- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.
Изоҳ (0)