• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Памперсга кетиб», «дайдиликда гумон қилинган» ва ҳожатхонада қўлга олинган «жиноятчилар». «Миранда қоидаси» муҳокамаси ижтимоий тармоқларда қандай акс-садо берди?

    Шу кунларда Ўзбекистонда конституцион ислоҳотлар муҳокамаси давом этмоқда. Хусусан, «Миранда қоидаси»ни асосий қонунга киритиш бўйича берилган таклиф бир қатор блогер ва жамоатчилик фаолларининг муносабатларига сабаб бўлди.

    Гап шундаки, «Миранда қоидаси»га кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган шахслар сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, сўроқ жараёнида ўзи ёллаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилиши мумкин.

    Афсуски, шу пайтга қадар Ўзбекистонда шу каби ҳолатларда инсон ҳуқуқлари кўп бора бузилган. Айрим блогер ва жамоатчилик вакилларининг мазкур қоида муҳокамаси фонида бир неча қизиқ воқеаларни ёдга олишди. Қуйида уларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этамиз.

    Bakiroo, блогер:

    «Ҳожатхонада ушланган жиноятчи»

    Ўтган куни бир яқин ошнам билан бир кило гўшт устида гаплашиб ўтириб, «қора туш» кўрган даврларимизни эсладик. Ўйлаб қарасам, ўша пайтлардаги баъзи воқеалар қора тушга ўхшаб кетади ростдан. Айниқса, Тошкентда «мелиса»лар қўлга тушаверишдан безор бўлган вилоятликлар ҳақида гаплашсангиз ҳам кулгили, ҳам йиғлатадиган воқеаларни гапириб беришади.

    Хуллас, ўша танишимни бир сафар «формали акахонлар» Қўйлиқдаги мардикорлар маҳалласидан ушлаб кетишади. «Ҳовлида турардим. Ҳожатхонадан чиқсам, иккита формали мелисалар турибди, ҳа десам, ҳужжатингиз дейди. Қанақа ҳужжат, кўрмаяпсанми қаердан чиққанимни, энди ҳожатхонагаям паспорт кўтариб кирайми деганимни биламан, шимимнинг камаридан кўтариб автобусга тиқиб опкетишди» деб эслайди шўрлик. Роса кулишдик.

    Ўзи аслида ЖПК 224-моддасига кўра, милиция ходими кимнидир тўхтатиб текширса, нега тўхтатгани, қанақа ҳуқуқи борлиги ва ҳкзларни тушунтириш керак. Лекин минг афсуски, бизда бу қонунлар ишламайди. Ё сиз кўрганмисиз ушланган одамнинг бирорта ҳуқуқи тушунтирилганини? Раҳм қилса, камаридан ушлаб кўтаради, раҳм қилмаса, нималар қилишини ўзингиз биласиз.

    Барибир шу нарсаларни ана, фалон қонунда бор-ку, демасдан Конституциягаям киритиб қўявериш шартга ўхшайди. Одамлар ўзлари таклиф қилиб, ўзлари муҳокама қилиб, ўзлари овоз берган ҳужжатнинг ишлашиниям ўзлари талаб қилиб олишларига жуда қаттиқ умид қиламан. Ноумид шайтон.

    Азиза Қурбонова, журналист:
    Блогер Bakiroo’нинг «Ҳожатхонада ушланган жиноятчи» постини ўқиб, ўзимизнинг оиламиз билан бўлган воқеалар ёдга тушиб кетди.

    7—8 йилча бўлди бунга. Бир куни турмуш ўртоғим соат 23:00 ларда боламизга «памперс» олиб келгани дўконга чиқиб кетдилар. 10 минут ўтди — йўқлар, ярим соат ўтди — йўқлар, анча вақтгача келавермадилар. Телефон қилай десам, зарядга қўйилган ҳолда уйда қолган экан. Хавотирга тушдим. Бола билан кўчага чиқолмайман. Алламаҳалда жиғибийронлари чиқиб қайтиб келдилар.

    — Тинчликми, нима бўлди?

    — Магазин қидириб «Фарҳод» бозори томон кетаётсам, рейд бўлаётган экан. Икки милиционер паспорт кўрсатинг, бўлмаса, биз билан участкага юрасиз, шахсингизга аниқлик киритамиз, дейди. Нимага, мен магазинга чиқдим, ёнимда паспорт олиб чиқмайман-ку, деб 1 соат тортишдим. Участкага бориб, бармоқ изимни олиб қолармиш — сабаби номаълум!

    Турмуш ўртоғим ўз ҳуқуқини билгани ҳолида қанча асаббузарлик билан машъум «Отайўл»га чиқмай, уйга омон қайтиб келгандилар.


    Яна бир кун кечаси соат 2 да хўжайинимнинг телефонлари жиринглади. Шифокор жиянимиз экан.

    — Ака, тез етиб келинг. Мени Чилонзордаги милиция бўлимига олиб келишди.

    Хўжайним шошиб кетдилар, яқин 2 соат минг хаёлда қолдим. Кейин билсам, жиянимиз 16-шаҳар касалхонасидан навбатчиликдан чиқиб, уйга тоза ҳавода пиёда кетаётган экан. Йўли «Шуҳрат» чорраҳасидан ўтади, тротуарда олдинда 2 қиз кетаётган бўлган, улар ўз йўлида, бу ўз йўлида давом этган. Шу пайт ППС пайдо бўлиб, сўроқ-савол ҳам қилиб ўтирмай, қизларниям, доктор жиянимизниям ушлаб, рейд деб участкага олиб кетган. Қизларни «ёмон қизлар», уни эса «мижоз» деб ҳисоблашган...

    Жиянимизнинг «айби» шевада гапиради, қорамағизроқ ва кечаси бежо кўрингани...

    Бундай ноҳақликлар ҳар бир катта оиланинг бошидан ўтган, менимча.

    Bakiroo айтаётганидек, Конституциянинг 25-моддасига «Шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушланиш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак», деб ўзгартириш киритиляпти. Буни халқаро амалиётда «Миранда қоидаси» деб ҳам аталади.

    Унга кўра, шахс сукут сақлаш, сўроқ жараёнида адвокати иштирокини талаб қилиш ва бошқа ҳуқуқларга эгалиги содда тилда шахсга илк сониялардаёқ тушунтирилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан кўп муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

    Албатта, Конституцияга оламшумул ўзгаришлар, янгиликлар киритиш мумкин, лекин уни ишлатиш, ҳуқуқни талаб қилиш, бурчни бажариш барибир яна ўз қўлимизда қолади.

    Аҳмаджон Юсупов, журналист:
    Bakiroo ва Азиза Қурбонованинг ёзганларини ўқиб «мелиса»лар билан боғлиқ бир воқеани эсладим.

    Ё 2009 ё 2010 йил, 3 июль куни эди. Сана эсимда қолгани — туғилган куним эди, яқин ошнам (ошнам ҳозир жуда машҳур бўлиб кетган, Facebook’даям бор, тағин хафа бўлмасин деб исмини ёзмаяпман) билан «Чорсу»га бозорлик қилишга бордик. Ўша пайтлар «Чорсу» гўшт бозори олдида сал наридаги мардикор бозоридагиларни тутиб кетиш учун панжара билан ўралган автобус турарди.

    Таксидан тушишимиз билан мелисаларга дуч келдик. Икковмиз ҳам ТВда ишлаймиз, тушунтирмоқчи бўлдим, лекин бизни биров эшитмадиям. Шунчаки ҳужжат сўради, у йўқлигини билгач, судраб обориб автобусга тиқди.

    Автобус тўла мардикор йигитлар. Улар ўрганиб кетишган шекилли, аския авжида. Келинглар-келинглар деб худди меҳмонни кутвогандай кутволишяпти бизни)) Роса асабийлашяпман, жўрамга қарасам, у хотиржам. Ҳа десам, жим ўтир, бефойда барибир дейди.

    РУВДга оборишди. Қўйларни қўрага қамагандай бир панжара билан ўралган жойга тиқишди. Бирин-кетин рўйхатга олишяпти. Бизга навбат келганда рўйхатни сарлавҳасини ўқисам, «Дайдиликда гумон қилинганлар рўйхати» деб ёзилган экан))) Жўрамга кўрсатиб, икковмиз бугундан бошлаб журналист эмас, дайдиликда гумон қилинганлармиз дедим))).

    Кўп ўтмай каттароқ одамни топиб туғилган куним экани, аслида дайди эмас, журналистлар эканимизни амаллаб тушунтирдик. У пайтлар журналистларни биров бир тийинга олмасди, шундай бўлсаям хайрият, ё тушунди, ё раҳми келди, ишқилиб эшикдан чиқариб қўйиб, суринглар деди, мингга қўйиб қочдик)

    Ҳалигача мавзу очилса, сен дайдиликда гумон қилингансан деб бир-биримизни устимиздан куламиз))) Ўша кунлар орқада қолгани рост бўлсин. Қайтиб келмасин. Агар ҳамма гапираётган «Миранда қоидаси» ишлаб кетса-ку «вапше» даҳшат бўлади. Хуллас, ниҳоят, булутлар орасидан бўлсаям қуёш кўриняпти.

    Обиджон Дилмуродов, Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ходими 
    «Худойинг ҳам ёрдам беролмайди» – туманимиз ИИБ бошлиғи Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиш ҳақида

    Bakiroo, Азиза Қурбонова ва Аҳмаджон Юсуповларнинг мелисалар ҳақида ёзганларини ўқиб мен ҳам ўша пайтдаги бошқа бир каааатта муаммо ҳақида ёзгим келди. «Мелиса»лар билан боғлиқ воқеалар ҳам бўлган. У ҳақда кейинроқ ёзарман.

    2012 ёки 2013 йил, талабаман. Халқ тилида «Мардикор бозор» деб аталувчи вақтинча иш бозорига чиқиб, юқори лавозимда ишлайдиган бир инсон билан танишиб қолдим. Тўғрироғи, бир дунё одам ичидан мени ўзининг юмушини битириб бериш учун олиб кетган инсон билан танишдик. У одамнинг ишини (томорқасида ишладим) битириб бердим. Ишим маъқул бўлди шекилли, шу билан ҳар ҳафта у одамни томорқасига ўзим қарайдиган бўлдим.

    Ҳақиқатан яхши инсон эди. Ўша пайтда прописка муаммо эди. У одамдан Тошкент шаҳрига пропискага қўйишда ёрдам сўрадим. У одам ёрдам беришини, ҳатто ўзининг уйига пропискага қўйиб беришини айтди. Бунинг учун вилоятдан пропискадан чиқариб келишимни, кейин Тошкентга прописка қилиш мумкинлигини айтди.

    Шу мақсадда вилоятга бордим. Туман ИИБ бошлиғига кирдим ва унга нега келганимни айтдим. Доимий яшаш жойимдан рўйхатдан чиқариб беришини, Тошкент шаҳрига пропискага қўйишимни айтдим. Шунда у бирдан мен учун даҳшатли гап гапирди: «Тошкентга Худойинг ҳам пропискага қўйиб беролмайди», дея дўқ қилди. Астағфируллоҳ! Унақа деманг, дедим. У яна ўша гапни қайтарди.

    Пропискадан чиқариб беринг, Тошкентга прописка қиламан, дедим. Пропискадан чиқариб берди. Шу орада Тошкентдаги танишим чет элга кетди ва менинг ишимни қизи ҳал қилиб беришини айтди. Лекин негадир қизи ҳал қилиб беролмади. Шу-шу прописка қолди.

    Ва ниҳоят 2019 йил охирида пропискага қўйдик. Минг шукрки, ҳозир прописка қилиш муаммо эмас, яна бир қувонарлиси, ишга кириш учун прописка умуман сўралмаяпти ҳам. Мана, бўларкан-ку, шу отинг ўчгани рост бўлсин, пропискасиз ҳам ишлаб юрса бўларкан-ку.

    Ўзи бир ўйлаб қаралса, прописка муаммо бўлган даврдан кўра, прописка ечилган даврнинг ривожланишида ер билан осмонча фарқ бор. Демакки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз.

    04.08.2022, 22:00   Изоҳ (0)   11447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда боғча тарбиячилари учун биринчи тиббий ёрдам бериш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади

    04.08.2022, 21:57

    Катта Андижон магистрал канали бошқармаси мансабдорлари жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди

    04.08.2022, 21:21

    «Бу ер ади-бади айтишиб ўтирадиган аудитория эмас». Сенатда Антикоррупция агентлиги директори ва соғлиқни сақлаш вазири ўртасида тортишув юзага келди

    04.08.2022, 21:09

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ниҳол» оромгоҳи 2022 йил ёз мувсуми июль ойининг «Энг яхши оромгоҳи» деб топилди

    04.08.2022, 20:30

    «Вазир қаерда? 5 ойдан буён қабулига киролмаяпмиз». Фуқаролар Маданият вазирлиги эшиги олдида сарсон, мутасаддилар эса жим

    04.08.2022, 20:23

    Жиззахда 50 ёшли аёл эрини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    04.08.2022, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.