• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ томонидан ўлдирилган «Ал-Қоида» етакчиси Айман аз-Завоҳирий ким эди? — тарихга назар

    АҚШ Кобулда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилгани ҳақида хабар берилганди. «Дарё» қуйида BBC Uzbek’нинг Завоҳирий ҳаётига бағишланган таҳлилий мақоласини тақдим этади.

    Фото: WFLА

    Фото: WFLА

    Мисрлик, Ал-Азҳар бош имомининг набираси, профессорнинг ўғли, кўз жарроҳи, «Ислом жиҳоди» асосчиларидан бири, Усама бин Ладеннинг ўнг қўли. «Ал-Қоида»нинг олий раҳбари ким эди?

    Афғонистонда АҚШ дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Айман ал-Заваҳирий кўпинча «ал-Қоида»нинг асосий мафкурачиси сифатида кўрилади. Мисрдаги «Ислом жиҳоди» ҳарбийлашган гуруҳини ташкил этишда ёрдам берган ва асл касби кўз жарроҳи бўлган Завоҳирий 2011 йил май ойида Усама бин Лоденнинг АҚШ кучлари томонидан ўлдирилиши ортидан «Ал-Қоида»га олий раҳбар бўлган эди.

    Бунгача Завоҳирий бин Лоденнинг ўнг қўли ҳисобланган ва, баъзи экспертларга кўра, 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган ҳужумларнинг «оператив мияси» бўлган.

    У 2001 йилда АҚШ ҳукуматининг 22 та «Қаттиқ қидирилаётган террорчилар» рўйхатида Лодендан кейин иккинчи бўлиб, унинг бошига 25 миллион доллар мукофот қўйилган эди.

    Ҳужумлардан бир неча йил ўтиб, бу гуруҳ бутун дунё бўйлаб мусулмонларни радикаллаштириш ва ёллашга уринаётган бир вақтда Завоҳирий «Ал-Қоида»нинг энг кўзга кўринган шахсига айланди, у 2007 йилда 16 та видео ва аудиоёзувда кўриниш берган, бу Лоденнинг чиқишларидан тўрт марта кўп.

    Унинг ўтган ҳафта охиридаги ҳужумда Кобулда ўлдирилиши АҚШнинг Завоҳирийни биринчи марта нишонга олиши эмасди. 2006 йилнинг январида у Покистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида АҚШ ракета зарбаси нишони бўлган.

    Ҳужум «Ал-Қоида»нинг тўрт нафар аъзосини ўлдирган, бироқ Завоҳирий омон қолган ва икки ҳафта ўтиб видеода пайдо бўлган. АҚШ президенти Жорж Бушни огоҳлантириб, у ҳам, дунёдаги бутун бошқа кучлар ҳам уни ўлимга бир сония ҳам яқинлаштира олмаслигини айтган эди.

    Ҳурматли оила

    Завоҳирий 1951 йилнинг 19 июнида Мисрнинг Қоҳира шаҳрида ўрта синф табиб ва олимларнинг обрўли оиласида туғилган. Унинг бобоси Робия аз-Завоҳирий Яқин Шарқдаги сунний исломий илм маркази ҳисобланган Ал-Азҳарнинг бош имоми, амакиларидан бири Араб Лигасининг биринчи бош котиби бўлган.

    Завоҳирий мактабда сиёсий исломга аралашиб қолган ва 15 ёшида Мисрдаги энг қадимги ва энг йирик исломий ташкилот бўлган, тақиқланган «Мусулмон биродарлар»га аъзоликда айбланиб ҳибсга олинган. Бироқ унинг сиёсий фаолияти унга Қоҳира университети тиббиёт мактабини 1974 йилда тамомлашига тўсқинлик қилмади ва тўрт йилдан сўнг жарроҳлик магистри даражасини олди. 1995 йилда вафот этган отаси Муҳаммад шу мактабда фармакология профессори эди.

    Радикал ёшлар

    Аввалига Завоҳирий Қоҳира чеккасида тиббий клиника қуриб, оилавий анъанани давом эттирди, бироқ тез орада Миср ҳукуматини ағдариб ташлашга чақирувчи радикал исломий гуруҳларга қўшилиб кетди. 1973 йилда Миср Исломий Жиҳоди ташкил этилганида унга қўшилди.

    1981 йилда Қоҳирада ҳарбий парад пайтида президент Анвар Садат ўлдирилганидан сўнг у гуруҳнинг юзлаб гумонланувчилари билан бирга ҳибсга олинган. Садат Исроил билан тинчлик битимини имзолаши ва ўзининг юзлаб танқидчиларини ҳибсга олиши билан исломий фаолларни ғазаблантирди.

    Оммавий суд жараёнида Завоҳирий судланувчиларнинг етакчиси сифатида майдонга чиқди ва судда «Биз динимизни қаттиқ тутган мусулмонмиз. Биз исломий давлат ва исломий жамият яратишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди.

    У Садатнинг қотиллигида айбловдан оқланган бўлса-да, ноқонуний қурол сақлашда айбдор деб топилиб, уч йиллик қамоқ жазосини ўтаган. Бошқа исломчи маҳбусларга кўра, Завоҳирий Миср қамоқхонасида бўлганида расмийлар томонидан мунтазам равишда қийноққа солинган ва калтакланган, бу эса уни янада мутаассиб ва зўравон экстремистга айлантиргани айтилади.

    1985 йилда озодликка чиққач, Завоҳирий Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Орадан кўп ўтмай, у Покистоннинг Пешовар шаҳрига, сўнгра қўшни Афғонистонга йўл олди ва шифокор бўлиб ишлаган вақтида «Миср Ислом жиҳоди» гуруҳини тузди.

    Завоҳирий 1993 йилда қайта тиклангандан кейин «Миср Ислом жиҳоди»га раҳбарлик қилган ва гуруҳнинг Миср ҳукумати вазирларига, жумладан, бош вазир Атиф Сидқийга қилинган ҳужумлар ортида турган асосий шахс эди.

    Гуруҳнинг 1990 йиллар ўрталарида ҳукуматни ағдариб, мамлакатда исломий давлат барпо этишга қаратилган кампанияси 1200 дан ортиқ мисрликнинг ўлимига сабаб бўлган. 1997 йилда АҚШ Давлат департаменти уни ўша йили Луксорда хорижлик сайёҳлар қирғини ортида турган «Исломий жиҳод» гуруҳи «Фатҳ авангардлари»нинг етакчиси деб эълон қилди. Икки йил ўтгач, у Миср ҳарбий суди томонидан гуруҳнинг кўплаб ҳужумларида иштирок этгани учун сиртдан ўлимга ҳукм қилинди.

    Ғарбдаги нишонлар

    Завоҳирий 1990 йилларда бошпана ва молия манбаларини излаб, дунё бўйлаб саёҳат қилгани ишонилади. Совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан кейинги йилларда у Болгария, Дания ва Швейцарияда яшаб, вақти-вақти билан Болқон, Австрия, Яман, Ироқ, Эрон ва Филиппинга сафар қилиш учун қалбаки паспортдан фойдаланган.

    1996 йил декабрь ойида у Чеченистонда амалдаги визасиз қўлга олиниб, олти ойни Россия ҳибсхонасида ўтказган. Завоҳирий томонидан ёзилган хабарга кўра, Россия расмийлари унинг компьютерида топилган арабча матнларни таржима қила олмаган ва у ўз шахсини сир сақлашга муваффақ бўлган.

    Тахминларга кўра, 1997 йилда Завоҳирий Усама бин Лоден яшаётган Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрига кўчиб ўтган. Бир йил ўтиб, «Миср Ислом жиҳоди» яҳудийлар ва салибчиларга қарши Бутунжаҳон Исломий Жиҳод Жабҳасини тузиш учун яна беш радикал исломий ярим ҳарбийлашган гуруҳларга, жумладан бин Лоденнинг «Ал-Қоида»сига қўшилган.

    Жабҳанинг биринчи декларациясида АҚШ тинч фуқароларини ўлдиришга рухсат берувчи фатво битилган. Олти ой ўтгач, бир вақтнинг ўзида иккита ҳужум АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарини вайрон қилди, 223 киши ҳалок бўлди.

    Завоҳирийнинг сунъий йўлдош телефон суҳбатлари фитна ортида бин Лоден ва «Ал-Қоида» турганига далил бўлганди. Ҳужумлардан икки ҳафта ўтгач, АҚШ Афғонистондаги гуруҳнинг ўқув лагерларини бомбардимон қилди.

    Эртаси куни Завоҳирий покистонлик журналистга қўнғироқ қилиб, шундай деди: «Америкага айтингки, унинг портлашлари, таҳдидлари ва босқинчилик ҳаракатлари бизни қўрқитмайди. Уруш энди бошланди».

    Бин Лоден ўлимидан кейинги йилларда АҚШ ҳаво ҳужумлари Завоҳирийнинг бир қанча ўринбосарларини ўлдириб, унинг глобал миқёсда мувофиқлаштириш қобилиятини заифлаштирди. Сўнгги йилларда эса Завоҳирий олис ва маргинал шахсга айланди, фақат вақти-вақти билан хабарлар тарқатарди.

    Қўшма Штатлар унинг ўлимини ғалаба деб эълон қилди, айниқса, 2021 йили Афғонистондан тартибсиз равишда олиб чиқиб кетилганидан кейин, бироқ Завоҳирийнинг таъсири «Исломий давлат» каби янги гуруҳлар ва ҳаракатлар кучайгандан кейин камайди.

    02.08.2022, 22:08   Изоҳ (0)   42811
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўшхотинли эркаклар биринчи хотинига раҳмат айтиши керак — Тожикистон Оила қўмитаси

    02.08.2022, 21:07

    Зеленский хорижликларнинг Украина Қуролли кучларида хизмат қилиши муддатини 10 йилга узайтиришга рухсат берди

    02.08.2022, 20:54

    Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи нега Хитой расмийларини жунбишга келтирмоқда?

    02.08.2022, 19:41

    Россия маҳбуслар билан айирбошлаш бўйича АҚШга жавоб таклифини киритди. Оқ уй уни юзаки ва маккорона деб атади

    02.08.2022, 18:42

    Путин ядро урушини ҳеч қачон бошлаш керак эмаслигини айтди. БМТ бош котиби дунё ядровий ҳалокатдан бир қадам нарида тургани ҳақида огоҳлантирди

    02.08.2022, 18:20

    Россия Украинанинг «Азов» полкини террорчи ташкилот деб эълон қилди

    02.08.2022, 18:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.