Ўзбекистонда «Электрон тиббиёт» тизими орқали ҳомиладорликни рўйхатга олиш рақамлаштирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, «Электрон тиббиёт» тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аввало, вақт ва маблағ тежалади. Иш самарадорлиги ортади. Оворагарчиликларга чек қўйилади. ССВнинг таъкидлашича, «бундан беморлар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам, давлат ҳам бирдек манфаатдор».
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида жорий йилнинг ўтган 6 ойида:
- Болалар аудиоскрининги ва иммунизацияси тизими рақамлаштирилди;
- Туғилиш-ўлим ахборот тизими такомиллаштирилди;
- Ҳомиладорликни рўйхатга олиш тизими рақамлаштирилди;
- Тиббиёт ахборот тизимларининг «IT-Med» мобил иловаси ишга туширилди.
- «Телемедицина» тизими;
- «МИС» ахборот тизими;
- «SMS-хабарнома» тизими;
- «Муассасалар паспорти» тизими;
- «Ягона тез тиббий ёрдам» тизими;
- «Лаборатория» тизими;
- Юрак-қон томир касалликлари электрон реестри;
- «Кадрларни қайд қилиш» ахборот тизими (HRМ);
- «Вакцина логистикасини бошқариш» электрон тизими;
- «Ордер» ахборот тизими;
- «Эмлаш» тизими;
- «Хатлов» тизими.
Изоҳ (0)