Хави «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг «Барселона»га қайтишини хоҳлайди.
Мессининг «Барселона»даги босқичи тугамаслигини хоҳлардим. У иккинчи имкониятга лойиқ, дея ҳисоблайман.Аввалроқ Хави «Барселона» президенти Хоан Лапортадан Мессини ортга қайтаришни сўрагани хабар қилинганди. Журналист Жерар Ромеро эса Месси ортда қолган мавсум давомида Хави билан мулоқотда бўлиб турганини маълум қилганди.Агарда унинг қайтишини хоҳлайсизми, деб савол беришса, «ҳа» деган бўлардим.
Хави, «Барселона» бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ва «Барселона» 2021 йилнинг ёзида янги битим борасида келишганига қарамай, молиявий ва тизимли тўсиқлар туфайли шартнома имзоланмади. Натижада аргентиналик футболчи «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиб, «ПСЖ»га ўтганди.
Изоҳ (0)