• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Туғилишидан олдин отасини йўқотган, узоқ вақт ҳаётда ўзини қидирган ва 44 ёшида машҳурликка эришган Болливуд юлдузи Боман Иранининг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида (фото)

    Бугунги кунда Боман Ирани Болливуддаги энг кўп даромад топувчи актёрлар қаторига киритилган. Ҳозир 62 ёшда бўлган актёр «Дон» фильмидаги салбий ролларни маҳорат билан ижро этибгина қолмай, комедия йўналишида ҳам яхши ижод қилган. Ажабланарлиси, Ирани ҳеч қачон актёр бўлишни режалаштирмаган. У улғайганида биргина орзусини амалга ошириш — онаси ва опа-сингилларига ҳеч нарсага муҳтож қилмаслик учун ҳаракат қилган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Отам мен туғилишимдан олдин, 28 ёшида буйрак етишмовчилигидан вафот этган. Онам ҳомиладорликнинг учинчи ойида эди. Отамнинг кичик бир новвойхонаси бор эди, унинг вафотидан кейин онам бу бизнесни юритиш бўйича барча масъулиятни ўз зиммасига олди. Опа-сингилларим мактабга боришарди ва мен жуда кичкина эдим, шунинг учун онам ишга кетаётганда мени руҳонийнинг хотини олдида қолдиришга мажбур бўлган», — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Болалигимда мен унинг учун қанчалик оғир бўлганини, қандай курашганимни ва учта синглимнинг ёлғиз қолганини кўрганман. Мактабда нутқ ва уни ўрганишда муаммоларим бор эди, жуда ёмон ўқирдим. Нутқимни яхшилаш учун онамга мени қўшиқ айтишга юборишни маслаҳат беришди. Бир куни онам менинг саҳнада қандай чиқишимни кўриш учун келди. Охирида у менга чалинаётган қарсакларни ёзиб олди. Мен одамларнинг қарсак чалаётганини тингладим ва бу менга ишонч бағишлади» , — дейди Боман Ирани.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқиб қолдим, фотографияни яхши кўрардим. Коллежни тугатгач, оиламга ёрдам беришни бошлашим кераклигини билардим, лекин қандай уддалашни билмасдим. Мен «Таж» меҳмонхонаси менежерига бориб, томдаги ресторанда ишламоқчи эканимни айтдим. У эса менга ‘Юқорига эришиш учун пастдан бошлаш керак’, — деди ва мени хона хизматига ишга юборди. Бир ярим йилдан кейин мен ресторанда официант бўлдим», — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Орадан кўп ўтмай, онам бахтсиз ҳодисага учради, мен ишдан бўшаб, оилавий бизнесимизни юрита бошладим. Шундай қилиб орадан 14 йил ўтди. Мен ота-онамнинг ишларини бошқардим, турмуш қурдим ва ҳатто иккита ўғил фарзанднинг отаси бўлдим. Бироқ мен ўзимга ёқадиган ишни қилмаётганимни, ҳаётимда нимадир нотўғри эканини ҳис қилдим. Турмуш ўртоғим Зенобия менга бу ишни тўхташим кераклигини, нима ёқишини ўйлаб кўришим кераклигини айтди», — дейди Болливуд юлдузи.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен суратга олишни яхши кўрардим, отам ҳам фотограф эди. Шунинг учун мен бу соҳада ўзимни синаб кўришга қарор қилдим. Аввалига иш йўқ эди, лекин мен сабр қилдим ва ниҳоят муваффақиятга эриша бошладим. Ўшанда бир дўстим мендан реклама ролигида иштирок этишимни сўради. Ҳаракат қилдим ва улар мени танлади. Улар менга катта маош ҳам беришди», — дейди Боман Ирани.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен реклама роликларини суратга олишга қарор қилдим, бир неча йил ичида 180 дан ортиқ реклама роликларини суратга олдим ва ҳаттоки машҳур спектаклларда ҳам рол ўйнадим. Мени ҳам қисқа метражли фильмга таклиф қилишди. Бу кичик бюджетдаги ва қўл камераси билан суратга олинадиган фильм бўлса ҳам мен учун бу ажойиб имконият эди», — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Менинг ҳаётим Видҳунинг студиясида фильмни монтаж қилаётганда ва бу фильмдан олинган парчани Винод Чопра кўрганидан кейин тубдан ўзгарди. У мен билан боғланиб, учрашишни таклиф қилди. Кўришганимизда у менга 200 минг рупийлик чек бериб, ‘Бу маблағ кейинги фильмимда суратга тушишинг учун’, — деди. Мен ундан кино ҳақида сўрадим, лекин у ҳали бу ҳақда билмаслигини айтди. У шунчаки машҳур бўлишимни хоҳламади ва лойиҳа қачон суратга олинишини ҳам айтмади», — дейди Боман Ирони.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Айнан ўша пайтда ‘Муннабой: Бахт сотувчиси’ фильми суратга тушдим. Шундай қилиб, 44 ёшда менинг орзумдаги карьера бошланди. Бу менинг ҳаётимда кутилмаган нарса эди, мен ўзимга тақдим этилган имкониятдан фойдаландим ва уни қўлдан бой бермадим. Бу кўтарилиш ва пасайишларга тўла ажойиб саёҳат бўлди. Мен тушунган ягона нарса шуки, инсон ҳеч қачон ҳаётдан умидини узмаслиги керак ва энг муҳими, қайта бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини билиши керак», — дейди Болливуд актёри.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен актёрлик фаолиятимни 44 ёшимда, сценарий ёзишни 55 ёшимда бошлаганман, 62 ёшимда эса режиссёр бўлдим. Ёшнинг сизнинг эҳтиросингизга ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки вақт жадвалининг ҳар бир қисми — ҳаётингиз», — дейди Боман.

    Боман Ирани Болливудга кириб келгунга қадар фотограф сифатида танилган. Театр ва реклама соҳасидаги тажриба унга катта ёрдам берди. Унинг кино оламдаги дебюти 2001 йилда суратга олинган ‘Ҳамма яхшиман дейди’ фильми бўлган. Актёр 2003 йилда ‘Ҳеч нарсадан қўрқманғ фильмида эпизод, бироқ таъсирли рол ўйнади ва бу мухлисларнинг эътиборини тортди. Шундан кейин у ‘Муннабой: Бахт сотувчиси’, ‘Мен ёнингдаман’, ‘Уч савдойи’, ‘Вир ва Зара’, ‘Яқин дўстлар’, ‘Блеф устаси’ ва бошқа кинофильмларда суратга тушди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Боманнинг ўзининг энг яхши ролини 2009 йилда намойиш этилган «Қудуқ қазинг, дада!» фильмидаги роли деб билади, бироқ фильм мухлисларнинг эътиборига тушмади. «Ушбу рол томошабинларнинг меҳрига сазовор бўлмади, лекин ҳаммаси жойида. Мен ҳеч қачон ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ҳар бир фильмнинг ўз тақдири бор. Бир марта Риши Капур менга шундай деган эди: ‘Уринг, лекин бошингизга тегмасин, муваффақиятсизликлар эса юрагингизга тегмасин. Ўзингизни қайта кашф қилинғ. Мен ҳам шунга ҳаракат қиляпман», — дейди актёр.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime
    30.07.2022, 10:02   Изоҳ (0)   19122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ҳижобини ечгани учун танқид қилинаётган актриса, машинасига қимматбаҳо рақам таққан Муниса Ризаева, Тошкентда концерт берган Лола

    29.07.2022, 22:21

    Феруза Собитова турмуши бузилишига актрисалиги сабаб бўлгани ҳамда санъатни тарк этаётгани ҳақида (видео)

    29.07.2022, 19:32

    Украин, рус, қозоқ ва эроний — ўзга миллат вакили бўлса-да, соф ўзбек тилида ижод қилаётган машҳурлар (фото)

    29.07.2022, 16:54

    Машҳур роллари билан эътибор қозонган ва кейинчалик кўринмай кетган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.07.2022, 14:50

    Сотувчи, блогер, котиба: машҳур маликалар шаҳзодалар билан турмуш қурмасдан олдин қайси касб эгаси бўлган?

    29.07.2022, 13:48

    Санъаткорларнинг машҳур стилистлари: уларнинг хизмат ҳақи қанча?

    29.07.2022, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.