«Ўзгидромет» 29 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
29 июль кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33–38 даража, жанубда баъзи жойларда 40 даражагача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 36–38 даражагача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 23–28 даража бўлади.
Изоҳ (0)