Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон—Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилган. Минтақадаги вазиятнинг ривожига ҳамда халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик жиҳатларига, шу жумладан ШҲТ саммитига тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)