Хатирчи туманида ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.Ш. фуқаро Г.ни танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)